Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Иордания элчиси 2026 йилда икки томонлама кун тартибида турган чора-тадбирларнинг самарали ижросини таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Декабрь 23, 2025. 11:43 • 39 сония

165
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Иордания элчиси 2026 йилда икки томонлама кун тартибида турган чора-тадбирларнинг самарали ижросини таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев кеча Иордания элчиси Демие Ҳаддад билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон-Иордания муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Хусусан, 2025 йил давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, туризм ва таълим соҳаларида эришилган асосий натижалар сарҳисоб қилинди.

Шунингдек, 2026 йилда икки томонлама кун тартибида турган чора-тадбирларнинг самарали ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда ўзаро манфаатли йўналишларда алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш