Logo

Ўзбекистон талабалари Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтган миллатлараро ёшлар фестивалига қатнашди

Декабрь 23, 2025. 16:59 • 34 сония

66
Ўзбекистон талабалари Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтган миллатлараро ёшлар фестивалига қатнашди

КРАСНОЯРСК, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Красноярскда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳирадги Бош консулхонаси кўмагида ушбу шаҳардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар “Kras Unity” миллатлараро ёшлар фестивалида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Бугунги кунда Красноярск шаҳридаги олий ўқув юртларида мамлакатимиздан 70 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

Тадбир давомида талабаларимиз Ўзбекистоннинг маданияти, санъати, бугунги кундаги изчил тараққиёти, ўзбек халқининг анъана ва урф-одатлари ҳақида ҳикоя қилувчи театрлаштирилган дастурларни намойиш этди.

Ҳамюртларимизнинг саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, ўзбек халқининг маданияти ва санъати алоҳида эътироф этилди.

Форум доирасида “Гастробозор” ташкил этилиб, унда миллий ўзбек таомлари тақдим этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси