“Ўзбекистон покистонлик фотосуратчилар нигоҳида” фотокўргазмаси Покистон ОАВда кенг ёритилди
Декабрь 23, 2025. 13:16 • 2 дақ
• 67ИСЛОМОБОД, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Исломобод шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон покистонлик фотосуратчилар нигоҳида” фотокўргазмаси Покистондаги нуфузли оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, Покистоннинг “The Dispatch News Desk” (DND), “Diplomatic News Agency” (DNA) ахборот агентликлари, “Global News Pakistan”, “Pakistan In The World”, “The Diplomatic Insight”, “Peak Point”, “Centreline”, “Islamabad Mail”, “Diplomatic Affairs”, “New Network Pakistan”, “Islamabad Post” электрон нашрлари ва “Islomobod Post”, “The Province”, “The Financial Times”, “Pakistan Observer”, “Daily Times”, “Daily Кhabrain” газеталари марказий телеканаллар ва энг оммабоп ижтимоий тармоқларда туркум мақола ҳамда видеоматериаллар эълон қилинди.
Уларда Ўзбекистон элчихонаси томонидан Покистон Миллий санъат галереясида бир гуруҳ покистонлик фотомухбирларнинг шу йил 2-7 август кунлари юртимизга амалга оширган пресс-тури якунларига бағишланган “Ўзбекистон покистонлик фотосуратчилар нигоҳида” фотокўргазмасининг очилиш маросими ва махсус фотоальбомнинг тақдимоти ташкил этилгани хабар қилинган.
Маълум қилинганидек, кўргазманинг очилиш маросимида Покистон ахборот ва радиоэшиттириш вазири Атаулла Тарар ҳамда Миллий мерос ва маданият вазири Аврангзеб Хан Хичи асосий меҳмон сифатида қатнашди.
“Ўзбекистон элчиси ўзининг қутлов нутқида икки мамлакат ўртасидаги тарихий, маънавий ва маданий ришталар, юртимиздан етишиб чиққан буюк олим ва уламолар, уларнинг давлатларимиз маданий-маънавий ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўз юритди. “Кўргазмада намойиш этилаётган покистонлик фотомухбирлар ижодига мансуб суратларда Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Андижон, Фарғона каби шаҳарларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси, Ислом оламининг илмий ва маънавий марказлари сифатидаги ўрни, маънавий мероси ва замонавий тараққиёти юксак маҳорат билан очиб берилган”, – дея дипломатик миссия раҳбари сўзларидан иқтибос келтирган Покистон ОАВ.
Таъкидланганидек, Покистон ахборот ва радиоэшиттириш федерал вазири Атаулла Тарар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасида шаклланган яқин ҳамкорлик алоқаларига тўхталди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасидаги муносабатлар дўстлик, ишонч, ўзаро ҳамкорлик ва ҳурматга асосланишини таъкидлади.
Эълон қилинган материалларда Покистон ахборот ва радиоэшиттириш федерал вазири Атаулла Тарарнинг қўйидаги сўзлари келтирилган: “Покистон ва Ўзбекистонни мустаҳкам ришталар – дин, маданият, умумий тарих ва муштарак келажак боғлаб туради. Ушбу кўргазма муносабатларимизнинг гўзал ифодаси бўлди. Лаҳор қалъаси ва Бухоро Аркини олайлик – иккаласи ҳам меъморчилик санъатининг юксак намуналари, дейиш мумкин. Кўргазмада намойиш этилаётган асарларни, нафақат Исломободда, балки Покистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам кўрсатишимиз керак. Чунки, ҳамма ҳам бу ерга келиб ушбу суратларни томоша қилиш имконига эга эмас”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
СNN Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида сўз юритди




