Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби этиб тайинланди

Октябрь 30, 2026. 16:15 • 46 сония

• 219
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби этиб тайинланди

АНҚАРА, 30 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов бугун Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 13-саммити доирасида Давлат раҳбарлари кенгашининг қарори билан ТДТ бош котиби этиб тайинланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон вакили илк бор Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Мирвоҳид Азимов Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 26 майдаги қарори билан ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган эди. Бунга қадар у Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш