Умра сафарига кетаётган чоғида саломатлиги ёмонлашган ҳамюртларимизга Бош консуллик томонидан амалий кўмак кўрсатилди
Октябрь 08, 2023. 13:49 • 57 сония
• 281
ДУБАЙ, 8 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари "Telegram" ижтимоий тармоғи орқали икки нафар кекса ёшдаги мамлакатимиз фуқароси Умра сафарига кетаётган чоғида "Шаржа" халқаро аэропортининг транзит йўловчилар ҳудудида соғлиги ёмонлашиб қолгани ва Шаржа амирлигининг "Ал Қосимия" шифохонасига шошилинч тарзда олиб борилганлигидан воқиф бўлишди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.


Маълум бўлишича, юртдошларимиз жорий йил 26 сентябрь куни Умра сафарини бажариш учун "Madina Muslim Tours" хусусий сайёҳлик ширкати орқали "Наманган–Шаржа–Мадина–Шаржа–Наманган" йўналиши бўйича ҳаво қатновига чипта олишган, уларга ширкат томонидан масъул бўлган вакил - "Эллик боши" томонидан лозим даражада эътибор кўрсатилмаган.
Ҳамюртларимиз Ватанга қайтишлари учун улар амалий ёрдамга, моддий кўмакка муҳтож эдилар.
Бош консулхона ходимлари қийин аҳволда қолган кекса ёшдаги ҳамюртларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам бериш ва уларни Ватанга қайтариш мақсадида "Ал Қосимия" шифохонаси масъуллари ҳамда Шаржа халқаро аэропортининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари масъул ходимлари билан музокаралар ўтказишди. Бунинг натижаси ўлароқ, мамлакатимиз фуқароларига шифохонага тўланиши лозим бўлган 4400 АҚШ долларидан воз кечиш ва Шарджа–Тошкент йўналиши бўйича бепул авиачипта билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди. Шу тариқа ҳамюртларимиз Ватанга қайтарилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Иордания таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда
Ҳиндистондаги ватандошимизга «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони топширилди