Ўзбекистон ҳудудлари ва Япониянинг Фукуока префектураси ўртасидаги амалий ҳамкорлик янада кенгаяди
Сентябрь 29, 2023. 13:58 • 2 дақ
• 141
ТОКИО, 29 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси делегацияси 26-27 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Фукуока префектурасида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сафардан мақсад мамлакатимиз ва Япония ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва ривожлантириш ҳамда Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий дипломатия сиёсатини фаол илгари суришдан иборат бўлди.
Ташриф давомида, Фукуока префектураси губернатори Сейтаро Хаттори, Фукуока ташқи савдо ассоциацияси, «Nishitetsu travel Co. Ltd», «Aglis Co.Ltd», «Fukuoka Global Support Co.Ltd» сингари етакчи компаниялар раҳбарияти билан учрашувлар ташкил қилинди.

Ўтказилган учрашувлар давомида Япония вакилларига сўнгги йилларда давлат раҳбари бошчилигида мамлакатимизнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳаётида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарали натижалари, Ўзбекистоннинг инвестициявий ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Жумладан, Фукуока префектураси губернатори Сейтари Хаттори Япония Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги стратегик ҳамкор давлат сифатида билинишини таъкидлади. У, шунингдек, ушбу минтақада тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича мамлакатимиз раҳбари ташаббус ва ҳаракатларини юқори баҳолади.
«Японияда иқтисодиёт ва саноати етакчиларидан бири бўлган Фукуока префектурасининг Ўзбекистон ҳудудлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз», деди губернатор.
Фукуока ташқи савдо ассоциацияси ижрочи директори Нобуя Хирацука билан учрашув давомида япон томонига Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва ташқи савдони ривожлантириш бўйича амалга оширилган бўйича маълумот берилди.
Мулоқот натижасида Фукуока компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга бизнес миссиясини уюштириш ва ҳамкорликнинг салоҳиятли йўналишларини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.
Ўзбекистон дипломатларининг «Nishitetsu Travel Co. Ltd» компанияси бош ижрочи директори Кожи Накамура билан музокаралари ҳар икки томон учун фойдали бўлди. Унда мамлакатимизга Япониядан сайёҳлар оқимини ошириш, янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда Кюшю ҳудудидан Ўзбекистонга чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Бўлиб ўтган учрашув якунида «онлайн тур» ва тақдимотлар ташкил этиш, япон тилида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган қўлланмалар чоп этиш ва бошқа масалалар юзасидан келишиб олинди.

Фукуока префектурасининг тиббий ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Aglis» компанияси президенти Хироюки Накамура билан ўтказилган учрашувда ҳам ўзаро икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг октябрь ойида мазкур компания вакилларининг Ўзбекистонга ишчи сафарини уюштиришга аҳдлашилди. Мамлакатимиз дипломатлари, шунингдек, ушбу компаниянинг тиббий буюмлар ишлаб чиқариш корхонаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳудуди фаолияти билан ҳам танишдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Иордания таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда
Ҳиндистондаги ватандошимизга «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони топширилди