Ўзбекистон ва Ўмон олий таълим муассасалари ўртасида академик ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади
Октябрь 22, 2024. 14:33 • 43 сония
• 176
МАСКАТ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан 13-20 октябрь кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ташкил этилган Ўзбекистон-Ўмон бизнес-форумлари доирасида икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик битимлари имзоланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, Тошкентдаги Халқаро Нордик университети, Самарқанд давлат университети, Бухоро муҳандислик-технологияси институти ва Маскат университети ўртасида англашув меморандумлари имзоланди.
Икки давлат олий таълим муассасалари раҳбарлари ўртасида ўтказилган музокаралар давомида бизнес ва менежмент, муҳандислик, ишлаб чиқариш, саноат корхоналари, геология, кончилик, нефт-газ, электр-механикаси ва электр-технологиялари, яшил энергетика, архитектура, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва агротехнология соҳалари бўйича меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашнинг ҳолати таҳлил қилинди. Ҳамкорликда хорижий тажрибалар ва технологияларга асосланган қўшма савдо объектларини яратиш, бизнес соҳасида юқори малакали кадрлар алмашиш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди