Польша ва Ўзбекистон ўртасидаги академик ҳамкорлик фаоллашмоқда
Май 26, 2024. 14:16 • 30 сония
• 475
ВАРШАВА, 26 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Варшава молия ва бизнес академияси (Вистула университети) ректори Вавжинец Конарски билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида мамлакатимиз олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ўзбекистонлик талабаларнинг академияда амалиёт ўташини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, Вистула университетда таҳсил олаётган ватандошлар билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтилди. Дипломатик ваколатхона томонидан университетда таҳсил олаётган ҳамюртларга қаратилаётган эътибор алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан академик алоқалар ўрнатиш ҳамда қўшма тадбирлар ўтказишга қизиқиш билдирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Берлинда "Ўзбекистон-Германия университетлари биринчи форуми" ўтказилди
ЎзДЖТУ делегацияси Аградаги университетга ташриф буюрди
Фарғона вилояти мактаб ўқитувчилари Япония таълим тажрибасини ўрганди
Буюк Британиянинг етакчи олий таълим ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади