Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Гиёҳванд моддалар бўйича комиссиясининг 67-сессиясида иштирок этмоқда
Март 18, 2024. 13:28 • 2 дақ
• 111
ВЕНА, 18 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 14-22 март кунлари Вена шаҳрида бўлиб ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар бўйича комиссиясининг (ГМК) 67-сессиясида иштирок этмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, 14-15 март кунлари мамлакатимиз делегация Ўзбекистоннинг гиёҳвандликка қарши курашиш ва хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш борасида тақдимот қилди. Шунингдек, Ўзбекистон вакиллари сессия давомида гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган стратегия ва ташаббусларни муҳокама қилишда фаол иштирок этишди ҳамда муҳим учрашув ва ёрдамчи тадбирларда қатнашди.
Сессияда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов сўзга чиқиб, гиёҳвандликка қарши глобал курашда ГМКнинг роли муҳимлигини таъкидлади. Дипломат, шунингдек, Ўзбекистоннинг БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорлигига тўхталди ва гиёҳвандликка қарши миллий стратегия мамлакатимиз учун асосий устувор йўналиш сифатида муҳимлигини қайд этди.
Анжуман доирасида Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштирувчи маркази томонидан синтетик гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш мавзусида алоҳида тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг Венадаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий вакили сўзга чиқиб, синтетик гиёҳванд моддаларнинг глобал таҳдидини таъкидлади ва ушбу таҳдидга қарши курашда Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштирувчи маркази саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Шунингдек, барча саъй-ҳаракатларни янада фаоллаштириш зарурлиги қайд этиш баробарида, Ўзбекистон бу борада ҳамкорликка тайёрлиги билдирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Аёлларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш бўйича конференция ташкил этилди