Logo

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридаги Амир Темур номидаги мактабга ўзбек тилидаги адабиётлар топширилди

Май 11, 2025. 11:25 • 36 сония

121
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридаги Амир Темур номидаги мактабга ўзбек тилидаги адабиётлар топширилди

ОЛМАОТА, 11 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Туркистон шаҳридаги Амир Темур номидаги мактабнинг 60 йиллик юбилейи тадбирларида иштирок этишди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур тадбир доирасида мактаб тарихига бағишланган музейнинг очиш маросими бўлиб ўтди. Музейдан Амир Темур тахти модели, буюк аждодимиз Аҳмад Яссавий мақбарасини қурдириш жараёнидан лавҳалар, "Темур тузуклари"дан иқтибослар келтирилган материаллар ўрин олган.

Ўзбекистон Бош консулхона ва "Ватандошлар" жамоат фонди томонидан ушбу мактаб жамоасига ўзбек тилидаги адабиётлар ва миллий кийимлар топширилди.

Мактаб раҳбарияти ўзбек тилидаги ўқув адабиётлари учун миннатдорлик билдирди.

Мактаб ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, жумладан, ижро этилган ўзбек миллий куй қўшиқлари йиғилганлар томонидан қизғин қарши олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш