Logo

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Март 16, 2026. 23:47 • 44 сония

126
Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Эрон, 16 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Эрон Ислом Республикаси аҳолисига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Юк таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи, консервалар, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмлар ўрин олди.

Инсонпарварлик юкини қабул қилиш маросимида Эроннинг Дарегаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Хуросон Разавий вилоятидаги идораси раҳбари, вазир маслаҳатчиси Али Масумифар ҳамда Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтабо Рузбехани иштирок этди.

Эрон расмийлари кўрсатилган ёрдам ва эътибор учун Ўзбекистон Республикаси Президентига миннатдорлик билдириб, мазкур ташаббус икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш анъаналарининг амалий ифодаси эканини таъкидладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Shahzoda Kuchkarova

shahzoda@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш