Logo

"Мўғулистон – Ўзбекистон" парламентлараро дўстлик гуруҳи аъзоларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди

Июнь 19, 2025. 18:05 • 39 сония

52
"Мўғулистон – Ўзбекистон" парламентлараро дўстлик гуруҳи аъзоларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 19 июнь. /"Дунё" АА/. Кеча Олий Мажлис Сенатида "Мўғулистон – Ўзбекистон" парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Сухбаатар Эрденебат бошчилигидаги делегация билан онлайн учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Парламент юқори палатаси матбуот хизмати маълумотига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистон ва Мўғулистон парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда олий даражада эришилган келишувлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан биргаликдаги парламент назоратини йўлга қўйиш борасида фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги дўстона муносабатлар мустаҳкам тарихий асосларга эга эканлиги ҳамда ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида ривожланаётгани алоҳида қайд этилди.

Мулоқот якунида, 2025–2026 йилларга мўлжалланаётган парламентлараро ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси" лойиҳасини амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш