Ўзбекистон ва Қатар парламент аъзолари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Декабрь 17, 2025. 12:43 • 57 сония
• 134
ДОҲА, 17 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Қатар ҳукуматлари вакиллик идоралари Парламентлараро дўстлик гуруҳлари аъзоларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси, Ўзбекистон–Қатар Парламентлараро дўстлик гуруҳи раҳбари Абдулҳаким Эшмуратов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Нодир Жумаев, Қатар Шўро Кенгаши қўмита аъзоси, Кенгашдаги Қатар–Осиё парламент дўстлик гуруҳи раиси Аҳмад бин Ҳитмий ва бошқа мутахассислар иштирок этди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Қатар парламентлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ўзбекистон томонидан парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш, дўстлик гуруҳлари доирасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш ҳамда ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш бўйича қатор таклифлар билдирилди.
Хусусан, тегишли қўмиталар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, парламентлараро мулоқот орқали савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ижтимоий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қатар томони Ўзбекистоннинг таклиф ва ташаббусларини ижобий қабул қилиб, икки мамлакат ўртасидаги дўстона ва ишончли муносабатларни янада мустаҳкамлашга кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлади.
Томонлар парламентлараро ҳамкорликни изчил давом эттириш, ўзаро ташрифларни амалга ошириш, келгусида бу каби онлайн ва офлайн учрашувларни мунтазам ташкил этишга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Сенатда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди
Олий Мажлис Сенати раиси Венгрия Президенти билан учрашди