Logo

Олий Мажлис Сенати раиси Озарбайжон элчисини қабул қилди

Май 29, 2024. 20:10 • 29 сония

132
Олий Мажлис Сенати раиси Озарбайжон элчисини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 29 май. /"Дунё" АА/. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Озарбайжон элчиси Гусейн Гулиевни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, томонлар икки давлат етакчиларининг қатъий сиёсий иродаси ва ўзаро ишончга асосланган дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бормоқда.


Мулоқот чоғида мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.


Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлари ўртасида шаклланган муносабатларнинг бугунги кундаги юқори даражасидан келиб чиқиб, келгуси режалар муҳокама қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш