Logo

Ўзбекистон Президенти мамлакатимизнинг Биринчи Президенти мақбарасини зиёрат қилди

Октябрь 30, 2025. 13:21 • 17 сония

163
Ўзбекистон Президенти мамлакатимизнинг Биринчи Президенти мақбарасини зиёрат қилди

ТОШКЕНТ, 30 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида бугун Ҳазрати Ҳизр мажмуасида ҳам бўлиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш