Мўғулистон авиакомпанияси Улан-Батордан Тошкентга тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўяди

Июнь 23, 2025. 17:20 • 2 дақ

647
Мўғулистон авиакомпанияси Улан-Батордан Тошкентга тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўяди

ТОШКЕНТ, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Монголия пойтахти Улан-Батор шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мазкур мамлакатга давлат ташрифи арафасида Ўзбекистон–Монголия бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, тадбир доирасида Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Мўғулистоннинг "Hunnu Air" авиакомпанияси раҳбари Пуревжав Мунхжаргал билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар Улан-Батор шаҳридан Тошкентга тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек ўқинг

Хусусан, музокара давомида "Hunnu Air" авиакомпаниясига керакли слотлар ажратилиши масаласига аниқлик киритилди ҳамда транзит йўловчиларга хизмат кўрсатиш механизми ва тартибини мувофиқлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди.   

Томонлар фуқаро авиацияси соҳасида келгусидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид келишувларга эришди.

Келишувга мувофиқ, "Hunnu Air" авиакомпанияси жорий йил сентябрь ойида Улан-Батордан Тошкентга илк парвозни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш