Шанхайда Ўзбекистон давлат байроғи куни нишонланди
Ноябрь 22, 2026. 16:00 • 58 сония
• 15
ШАНХАЙ, 22 ноябрь. /“Дунё” АА/. Шанхай иқтисодиёт университетида Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир давомида хорижлик талабалар Ўзбекистоннинг давлат рамзлари билан яқиндан таништирилди. Байроқнинг қабул қилиниши тарихи, рангларининг маъноси, ярим ой ва юлдузларнинг рамзий аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
“Заковат” интеллектуал ўйини талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Ўйин қизғин рақобат руҳида ўтди. Иштирокчилар нафақат миллий рамзлар борасидаги билимларини, балки мантиқий фикрлаш, заковат ва жамоада ишлаш маҳоратини ҳам намойиш этди.
Талабалар бундай форматдаги тадбирлар ўз мамлакати тарихи ва маданиятини чуқурроқ англашга хизмат қилиши ҳамда ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришини таъкидлади.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбир якунида талабалар ўз салоҳиятини синаб кўриш ва Ўзбекистон рамзлари ҳақида кўплаб янги маълумотларга эга бўлиш имконияти яратилгани учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси