Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Брюссель шаҳрига келди
Октябрь 24, 2025. 06:24 • 37 сония
• 88
ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан бугун Брюссель шаҳрига келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Бельгия пойтахтининг халқаро аэропортида Ўзбекистон Президентини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляен билан музокаралар ҳамда Бельгияликлар Қироли Филипп билан учрашув ўтказади.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросимида иштирок этади.
Ташриф доирасида Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмаларининг вакиллари билан давра суҳбати ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти 18-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан Японияда бўлади