Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
Июнь 24, 2026. 18:45 • 2 дақ
• 65
ТОШКЕНТ, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳим эканини таъкидладилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, амалий ҳамкорлик, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, экология, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида юқори суръат билан ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Барча даражадаги фаол алмашинувлар алоҳида эътироф қилинди. Етакчилар икки мамлакат Президентлари Администрациялари ўртасида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда шериклик кун тартибини янги лойиҳа ва ташаббуслар билан бойитишга хизмат қилаётган яқин ҳамкорлик йўлга қўйилганини олқишладилар.
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси