Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Чехия элчиси меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар
Май 14, 2026. 20:10 • 56 сония
• 30
ТОШКЕНТ, 14 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бугун Чехия элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири
ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда икки томонлама ҳамкорликнинг консуллик-ҳуқуқий йўналишлари, хусусан, Чехияда вақтинча меҳнат қилаётган ва таълим олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга кўрсатилаётган консуллик хизматлари сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Чехия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан Ўзбекистондан малакали тиббиёт ходимларини жалб қилиш, номзодларни касбий ва тил жиҳатдан тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш жараёнларини тизимли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон дипломатлари Германиянинг Реда-Виденбрюк шаҳрида меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказди



