Ўзбекистон МДҲ ҳудудидаги ҳуқуқий мулоқотда иштирок этади

Май 15, 2026. 15:55 • 2 дақ

39
Ўзбекистон МДҲ ҳудудидаги ҳуқуқий мулоқотда иштирок этади
Ўзбекистон МДҲ ҳудудидаги ҳуқуқий мулоқотда иштирок этади

МИНСК, 15 май. /“Дунё” АА/. 13 май куни Беларусь пойтахтида МДХнинг 35 йиллигига бағишланган халқаро ҳуқуқий форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Ўзбекистон номидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов видеомурожаат билан сўзга чиқди.

Тадбирда Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг давлат органлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, илмий ва эксперт доиралари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Акмал Саидов ўз нутқида МДҲ давлатлари ўртасида ўзаро англашув, ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳим механизми сифатида халқаро ҳуқуқий мулоқотнинг алоҳида аҳамиятини таъкидлади. Ҳамдўстлик ҳудудида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш долзарб эканини қайд этди.

Тадбир иштирокчилари халқаро ҳуқуқнинг барқарор ривожланишни таъминлаш, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва адолатнинг умумэътироф этилган тамойилларини илгари суришдаги ўрнига эътибор қаратдилар. Миллий ҳуқуқий тизимларни такомиллаштириш, ҳуқуқий маърифатни ёйиш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмларини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш борасида тажриба алмашиш ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Форум МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ долзарб ҳуқуқий масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларидаги замонавий муаммоларни ҳал этиш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим майдон бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш