Logo

Мўғулистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Июнь 23, 2024. 17:52 • 32 сония

434
Мўғулистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

ТОШКЕНТ, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Бугун Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди, деб ёзди Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ўзининг telegram каналида.

Мўғулистон Президенти Ўзбекистонга рафиқаси Болорцетцег Лувсандорж ҳамроҳлигида ташриф буюрди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Мўғулистон раҳбари Ухнаагийн Хурэлсух Хива шаҳрига ҳам ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий-тарихий мероси билан танишади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш