Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилди
Июль 23, 2026. 19:55 • 1 дақ
• 59
ТОШКЕНТ, 23 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Чўлпонота шаҳрида Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев жаноблари билан самимий учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юксак даражага кўтарилаётгани қайд этилди.
Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.
БМТ, ШҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа кўп томонлама платформалар доирасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигимизни тасдиқладик.
Шунингдек, турли даражадаги бўлажак ташрифлар ва қўшма тадбирлар жадвалини кўриб чиқдик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси