Ўзбекистон Президенти 1-2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Қатарга боради
Октябрь 01, 2023. 11:02 • 58 сония
• 274
ТОШКЕНТ, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1-2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши ҳамда "ЭКСПО Доха-2023" – "Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит" халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган.
Бўлажак музокараларда етакчилар Ўзбекистон - Қатар ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Давлат ташрифи якунида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний жорий йил 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди. Қатар раҳбарининг Ўзбекистонга ушбу ташрифи икки давлат ўртасидаги 25 йилдан ортиқроқ дипломатия муносабатлари даври мобайнидаги биринчи ташриф бўлди. Самарқанддаги музокаралар якунида икки давлат етакчилари давлатлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдилар.
Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати
архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти 18-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан Японияда бўлади