Logo

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Подшоҳи келгуси йилда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда қўшма бизнес-форум ўтказишга келишиб олдилар

Декабрь 01, 2023. 19:44 • 36 сония

295
Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Подшоҳи келгуси йилда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда қўшма бизнес-форум ўтказишга келишиб олдилар

ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Дубай шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида Малайзия Подшоҳи Султон Абдуллоҳ Риоятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги муносабатларни, энг аввало, иқтисодий соҳада янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.


Икки томонлама алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.


Ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари ҳамда зиёрат туризми соҳасида дастурлар амалга оширилмоқда.


Шериклик кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитиш мақсадида келгуси йилда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда қўшма бизнес-форумини ўтказишга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш