Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сентябрь 08, 2026. 19:00 • 59 сония

36
Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

ТОШКЕНТ, 8 сентябрь. /“Дунё” АА/. Белград шаҳридаги тадбирлар доирасида бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Сербиянинг олий давлат мукофоти – Катта занжирли Сербия Республикаси ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон Президентига ушбу орденни Сербия Президенти Александр Вучич топширди.

Шунингдек ўқинг

Давлатимиз раҳбари юксак мукофот учун чуқур миннатдорлик билдириб, уни Сербия халқининг Ўзбекистонга бўлган юксак ҳурмати, мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга қатъий интилиш рамзи деб билишини таъкидлади.

Сербия Республикаси ордени хорижий давлатларнинг таниқли арбобларига халқлар ўртасида тинчлик, ҳамкорлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш ҳамда республика билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш