Logo

Ўзбекистон Президенти Чехия Бош вазири билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ноябрь 13, 2024. 16:48 • 37 сония

809
Ўзбекистон Президенти Чехия Бош вазири билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 13 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим бўйича конференцияси доирасида бугун Чехия Бош вазири Петр Фиала билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон-Чехия муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Чехия анъанавий равишда мамлакатимизнинг Европадаги муҳим ҳамкори ҳисобланади. Кейинги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 баробар, қўшма корхона ва лойиҳалар сони 3 баробар кўпайди.

Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштириш, товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича "йўл харитаси" ва аниқ лойиҳалардан иборат саноат кооперацияси дастурини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш