Ўзбекистон Президенти Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади
Апрель 20, 2026. 21:47 • 54 сония
• 54
ТОШКЕНТ, 20 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун 21-22 апрель кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бўлажак тадбирлар давомида Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёти йўлида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақанинг долзарб экологик, иқлим ва сув муаммоларини ҳал этиш масалалари муҳокама қилинади.
Президентимиз ушбу масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади, миллий павильонлардан иборат махсус экологик кўргазмага ташриф буюради.
Саммитлар якунида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси