Стокгольмда Ўзбекистоннинг Демократия ва сайловларга кўмаклашиш халқаро институти билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Апрель 21, 2026. 20:00 • 58 сония
• 290
СТОКГОЛЬМ, 21 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Нуримбетов Демократия ва сайловларга кўмаклашиш халқаро институти (International IDEA) бош котиби Кевин Касас-Самора билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамиятда парламентаризм ва демократик институтларнинг роли ортиб бораётгани ҳамда соҳадаги халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти муҳокама қилинди.
IDEA бош котиби “Inter Pares” дастури доирасида Ўзбекистон Олий Мажлиси салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма тадбирларни алоҳида таъкидлаб ўтди.
Томонлар, тўпланган тажриба асосида “Марказий Осиё – Шимолий Европа мамлакатлари” форматидаги парламентлараро алмашинувни йўлга қўйиш бўйича IDEA билан ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Учрашув якунида Ўзбекистонда парламент дипломатиясини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, жумладан, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда тинчликни илгари суришга қаратилган ташаббуслар кўриб чиқилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси