Ўзбекистон Президенти Осиё футбол конфедерацияси раҳбарини қабул қилди

Октябрь 17, 2026. 19:15 • 2 дақ

• 54
Ўзбекистон Президенти Осиё футбол конфедерацияси раҳбарини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 17 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакатимизнинг мазкур нуфузли спорт ташкилоти билан самарали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа юртимизда ҳаваскор ва профессионал футболни қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилма ва ўқитиш базасини барпо этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади.

Футбол академияларини биргаликда ривожлантириш ҳамда “Ҳар бир маҳаллада футбол майдончаси” дастури доирасида ёшларни футболга кенг жалб этишга қаратилган лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Йирик футбол тадбирлари, жумладан, аёллар ва ўсмирлар ўртасидаги чемпионатларни ташкил этиш ва ўтказиш, спортчилар ҳамда мураббийлар таркибини тайёрлашда услубий ёрдам кўрсатиш, истеъдодли футболчиларни саралаш каби йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш