Ўзбекистон Президенти “Anadolu Group” холдинги раҳбарини қабул қилди
Октябрь 30, 2026. 08:02 • 56 сония
• 44
ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрида “Anadolu Group” холдинги бошқарув кенгаши раиси Камилхан Сулейман Язижини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда ушбу компаниянинг салқин ичимликлар ва автомобилсозлик соҳаларида Ўзбекистон бозорига киритган йирик инвестициялари мамлакатимиздаги ислоҳотларга бўлган ишончнинг яққол ифодаси экани алоҳида таъкидланди.
Жумладан, Самарқанддаги “СамАвто” корхонасини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш бўйича қўшимча инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида Туркиянинг йирик чакана савдо тармоғини Ўзбекистон бозорига олиб кириш, чорвачилик мажмуасини барпо этиш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби истиқболли йўналишлар ҳам кўриб чиқилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси