Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди
Июнь 16, 2026. 19:50 • 59 сония
• 7
ТОШКЕНТ, 16 июнь. /“Дунё” АА/. Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Икки томонлама шерикликнинг барча йўналишларидаги юқори суръат мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ўсиб бормоқда, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги кооперация лойиҳалари фаол босқичда.
Янги ташаббусларни, жумладан, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар доирасида ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси