Ўзбекистон Президенти Япониянинг “Sumitomo Corporation” компанияси президентини қабул қилди
Декабрь 19, 2025. 18:07 • 43 сония
• 91
ТОШКЕНТ, 19 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Токио шаҳридаги ишбилармонлик тадбирлари доирасида “Sumitomo Corporation” компанияси президенти Шинго Уэнони бугун қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, стратегик шерикликни янада ривожлантириш ҳамда энергетика ва саноат соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Самарқанд вилоятида иккита қуёш электр станцияси ва энергия сақлаш тизимлари қурилиши бошлангани мамнуният билан қайд этилди. Шундай лойиҳани шамол электр станциялари ва сақлаш қувватлари асосида Қорақалпоғистон Республикасида ҳам тез фурсатларда амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Компаниянинг ўта юқори кучланишли кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тез тиббий ёрдам машиналари паркини модернизация қилишда иштирок этиш режалари келишилди.
Учрашув якунида давлатимиз раҳбари корпорация билан 2030 йилгача мўлжалланган ҳамкорлик дастурини қабул қилишни таклиф этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Президенти Япониянинг “JOGMEC” ва “ITOCHU” ташкилотлари раҳбарларини қабул қилди