Logo

Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида транспорт-коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди

Апрель 02, 2026. 15:01 • 57 сония

34
Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида транспорт-коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди

АШХОБОД, 2 апрель. /«Дунё» АА/. Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимовнинг Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Батир Аннаев билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида томонлар икки давлат ўртасида транспорт-логистика ва коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг ижобий динамикаси ва сезиларли фаоллашгани қайд этилди. Бунда транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда юк ташувчилар учун қулай шароитлар яратиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида транспорт-транзит, логистика ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликнинг ривожи нафақат икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга, балки минтақада транспорт йўлакларининг барқарорлиги ва самарадорлигини оширишга ҳам хизмат қилишини эътироф этдилар.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш