Logo

Ўзбекистон Президенти Япония халқаро ҳамкорлик банки бошқарувчисини қабул қилди

Декабрь 19, 2025. 15:30 • 50 сония

156
Ўзбекистон Президенти Япония халқаро ҳамкорлик банки бошқарувчисини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 19 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Токиога расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида бугун Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчиси Нобумицу Хаясини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур етакчи молиявий институт билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда банк билан ҳамкорликдаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди. Лойиҳаларнинг умумий портфели 5 миллиард доллардан ошган ҳамда нефть-кимё, энергетика, телекоммуникациялар, инфратузилма, енгил саноат ва бошқа соҳаларни қамраб олган.

Энергетика, транспорт, АT инфратузилмасини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва бошқа устувор йўналишларда умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд янги лойиҳаларни сифатли тайёрлаш ҳамда бошланганларининг натижадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ижтимоий соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга ҳамда хусусий секторни ривожлантиришга инвестицияларни кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Ўз навбатида, бошқарувчи Нобумицу Хаяси шериклик натижаларини юқори баҳолади ва Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш