Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳрида Тожикистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Октябрь 19, 2026. 17:25 • 2 дақ

• 63
Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳрида Тожикистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун “С5+1” форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддинни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда. Энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги кооперация лойиҳалари фаол паллага кирди.

Маданий-гуманитар, таълим ва туризм соҳаларидаги алмашинувни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш