Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳрида Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Октябрь 19, 2026. 17:15 • 2 дақ

• 99
Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳрида Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун “С5+1” форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Қирғизистон ташқи ишлар вазири мамлакатимиз етакчисига Президент Садир Жапаровнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон–Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Президентимизнинг жорий йил июль ойида Қирғизистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Товар айирбошлаш ҳажмининг ижобий ўсиш суръати, етакчи корхоналар ва ҳудудлар ўртасидаги кооперация алоқалари йўлга қўйилгани, энергетика ва транспорт соҳаларида йирик минтақавий лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Келгуси йилга мўлжалланган маданий-гуманитар тадбирлар ва ҳудудлар даражасидаги алмашинувлар режасини қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш