Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазири, ички ишлар вазири ва Миллий разведка хизмати директоридан иборат делегация билан учрашади

Сентябрь 12, 2024. 12:03 • 2 дақ

301
Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазири, ички ишлар вазири ва Миллий разведка хизмати директоридан иборат делегация билан учрашади

ТОШКЕНТ, 12 сентябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка хизмати директори Иброҳим Қалиндан иборат делегация билан учрашув ўтказади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Туркия делегацияси Ўзбекистон Президентининг жорий йил 6-7 июнь кунлари ушбу мамлакатга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ Тошкентга ташриф буюрди, – деб ёзди давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг telegram каналида. – Икки томонлама музокаралар ҳамда ташқи сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек ўқинг

Мамлакатларимиз етакчиларининг қарорларини амалга ошириш, хавфсизлик учун замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашда ўзаро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари диққат марказида бўлади.

Таъкидлаш жоизки, бундай форматдаги учрашувлар илк бор ўтказилмоқда ҳамда Ўзбекистон–Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг устувор йўналишларида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш