Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар

Июль 30, 2026. 16:02 • 2 дақ

138
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар

ТОШКЕНТ, 30 июль. /“Дунё” АА/. Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. Шу жумладан:

– Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегарасининг участкалари тўғрисида шартнома;

– “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида битим;

– Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисида битим;

– Олий таълим соҳасидаги кредитларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим;

– Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида баённома;

Шунингдек ўқинг

– Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга баённома;

– Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-рекреация хўжалиги объектлари тўғрисидаги битимга баённома;

– 2026-2027 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги тадбирлар режаси;

– 2026-2027 йилларга мўлжалланган туризм соҳасидаги қўшма ҳаракатлар режаси;

– Қирғиз Республикаси Иссиқкўл вилояти Тон туманида жойлашган “Бўстон” пансионати тўғрисида шартнома;

– 2026-2027 йилларга мўлжалланган агросаноат мажмуаси соҳасидаги амалий чора-тадбирлар режаси.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш