Қирғизистонда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Июль 30, 2026. 14:46 • 48 сония
• 43ТОШКЕНТ, 30 июль. /“Дунё” АА/. Чўлпонота шаҳридаги Чингиз Айтматов номидаги “Руҳ Ордо” маданият марказида Қирғизистонда давлат ташрифb билан бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирдилар.
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


