Ўзбекистон Президенти I даражали “Манас” ордени билан тақдирланди
Июль 30, 2026. 16:50 • 2 дақ
• 88
ТОШКЕНТ, 30 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни I даражали “Манас” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Қирғиз Республикасининг юксак мукофотини Ўзбекистон Президентига Президент Садир Жапаров топширди.
Ўзбекистон етакчиси қардош Қирғизистон Президенти ва халқига чуқур миннатдорлик билдириб, ушбу мукофотни икки халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларини янги тарихий босқич – иттифоқчилик даражасига олиб чиқишга қаратилган муштарак интилишларнинг юксак эътирофи сифатида қабул қилишини таъкидлади.
1996 йилда таъсис этилган “Манас” ордени Қирғиз Республикасининг олий давлат мукофотларидан бири ҳисобланади. Республика ва хориж фуқароларига давлатчилик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ўзаро англашув ришталарини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси