Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Бокуга келди

Октябрь 14, 2026. 20:15 • 47 сония

• 95
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Бокуга келди

ТОШКЕНТ, 14 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон Президентини Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шунингдек ўқинг

15 октябрь куни Ўзбекистон етакчиси Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.

Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш