Logo

Ўзбекистон–Тожикистон саммити якунланди

Март 27, 2026. 20:04 • 50 сония

82
Ўзбекистон–Тожикистон саммити якунланди

ТОШКЕНТ, 27 март. /“Дунё” АА/. Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи бугун ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, куни кеча икки мамлакат етакчилари тор доирада музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказдилар, қўшма лойиҳаларга старт бердилар. Учрашувлар якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

Бугун саммит Бухорода давом этди. Давлат раҳбарлари тарихий обидаларни зиёрат қилдилар, саноат корхонасининг фаолияти билан танишдилар.

Тадбирлар якунлангач, Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан давлатимиз раҳбари Бухорога сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш