Logo

Озарбайжон делегацияси Биринчи парламентлараро форумда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди

Июнь 30, 2025. 18:42 • 34 сония

59
Озарбайжон делегацияси Биринчи парламентлараро форумда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди

ХИВА, 30 июнь. /"Дунё" АА/. Бугун Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Ғафарова бошчилигидаги парламент делегацияси Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Урганч халқаро аэропортида Озарбайжон парламент делегациясини Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева кутиб олди.

Мазкур форум икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Тадбирда икки давлат парламент аъзолари, аёл депутатлар ва ёшлар парламентлари вакиллари иштирок этади.

Эрта Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган форум Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадам бўлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш