Ўзбекистон вакиллари “Буюк Хун – Турк Қурултойи” халқаро этнографик фестивалида қатнашди

Август 18, 2026. 09:00 • 2 дақ

96

БУГАЦ, 18 август. /“Дунё” АА/. Венгриянинг Бугац шаҳрида “Буюк Хун – Турк Қурултойи–2026” халқаро этнографик фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Magyar-Turan” фонди томонидан ташкил этилган тадбирда туркий халқлар ҳамда Евроосиё даштларининг тарихий ва маданий меросини асраб-авайлаш ҳамда оммалаштиришдан манфаатдор бўлган турли мамлакатлар вакиллари қатнашмоқда.

Мамлакатимиздан қорақалпоғистонлик маданият ва санъат намояндалари, хонандалар ҳамда миллий ҳунармандлардан иборат делегация ҳам иштирок этмоқда.

Қурултой дастурида миллий ҳунармандчилик ва анъанавий маданият намуналарига алоҳида ўрин ажратилган. Фестивалнинг “Шарқ бозори” ҳудудида ўзбек, туркман, озарбайжон ва уйғур усталарининг кўргазма ва савдо майдончалари очилди. Қозоғистон, Қирғизистон ва Мўғулистоннинг этнографик ўтовлари ҳам фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон “Шарқ бозори”да алоҳида майдонга эга бўлиб, ташриф буюрувчилар миллий амалий санъат маҳсулотлари билан яқиндан танишмоқда. “Бухоро Шарқ бозори” павильони доирасида Бухоро ва Тошкент ҳунармандлари венгериялик ҳамкасблари билан биргаликда ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Ўзбек ва венгер усталарининг мулоқоти янги касбий ҳамда маданий алоқаларни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Анжуманнинг асосий воқеаси Қурултойнинг расмий очилиш маросими ҳамда чавандозлар иштирокидаги байроқлар паради бўлди. Маросимда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Бугац шаҳри мэри Ласло Сабо, Туркиянинг ТДТ билан ҳамкорлик бўйича вакили Куршад Зорлу, TİKA президенти Абдулла Эрен ҳамда Венгрия Турон федерацияси президенти, Қурултой бош ташкилотчиси Андраш Жолт Биро сўзга чиқди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Мурат Атамуратов сўзга чиқиб, туркий халқлар ўртасидаги тарихий-маданий алоқалар ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Анжуманда Қорақалпоғистон маданият вазири Бегисбай Темирбаев ҳам иштирок этмоқда.

Ўзбекистон ижодий жамоаси томонидан ўзбек ва қорақалпоқ халқ қўшиқларидан иборат миллий мусиқий дастур тақдим этилди. Ижро этилган куй-қўшиқлар анжуман қатнашчилари ва меҳмонларида катта таассурот қолдирди.

Ташкилотчилар билан ўтказилган мулоқот чоғида Венгриянинг “Magyar-Turan” фонди келгуси тадбирларда Ўзбекистон вакиллари иштирокини янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Ўзбекистон делегациясининг “Буюк Хун-Турк Қурултойи – 2026” фестивалида иштирок этиши миллий маданий меросни тарғиб қилиш, маданият ва санъат арбоблари, ҳунармандлар ҳамда жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш