Ўзбекистонлик ўқувчилар “Хотира поезди” халқаро акциясига қўшилди

Июнь 22, 2026. 19:30 • 2 дақ

55
Ўзбекистонлик ўқувчилар “Хотира поезди” халқаро акциясига қўшилди
Ўзбекистонлик ўқувчилар “Хотира поезди” халқаро акциясига қўшилди
Ўзбекистонлик ўқувчилар “Хотира поезди” халқаро акциясига қўшилди
Ўзбекистонлик ўқувчилар “Хотира поезди” халқаро акциясига қўшилди
Ўзбекистонлик ўқувчилар “Хотира поезди” халқаро акциясига қўшилди

МОСКВА, 22 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонлик юқори синф ўқувчилари “Хотира поезди – 2026” халқаро акциясида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Шу йил 20 июнь куни бошланган акция 5 июлга қадар давом этади. Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Тожикистондан келган 200 нафарга яқин мактаб ўқувчилари Беларусь ва Россиянинг Иккинчи жаҳон уруши тарихида алоҳида ўрин тутган рамзий шаҳарлари, хусусан, Минск, Москва ва Санкт-Петербург бўйлаб саёҳат қилади. Бу йилги халқаро акцияда илк бор АҚШ, Буюк Британия ва Франциядан келган ўсмирлар ҳам иштирок этмоқда.

2022 йилда йўлга қўйилган “Хотира поезди” лойиҳаси Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари хотирасини асраб-авайлашнинг ўзига хос рамзига айланган. Лойиҳанинг асосий мақсади ўсиб келаётган ёш авлод қалбида тарихий меросга ҳурмат туйғусини шакллантириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда халқаро ёшлар мулоқотини мустаҳкамлашдан иборат.

Шунингдек ўқинг

Саёҳат давомида иштирокчилар йирик музейлар ва мемориал мажмуалар билан танишади, уруш фахрийлари билан учрашувларда қатнашади. Шу билан бирга, мазкур маданий тадбир турли мамлакатлар вакиллари бўлган тенгдошлар учун ўзаро фикр алмашиш, бошқа халқлар маданияти ва анъаналарини яқиндан ўрганиш ҳамда янги дўстлар орттириш учун қулай имконият яратади.

Мазкур халқаро лойиҳа Беларусь ва Россия ҳукуматлари томонидан анъанавий тарзда қўллаб-қувватланиб, ҳар йили аждодлар жасоратини хотирлаш йўлида фаол ва интилувчан ёшларни ўз атрофида бирлаштириб келмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш