Logo

Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди

Декабрь 16, 2025. 17:27 • 2 дақ

230
Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди
Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди
Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди

ЖЕНЕВА, 16 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Женева шаҳридаги Миллатлар саройида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикасининг БМТнинг Женевадаги бўлинмаси ҳузуридаги доимий вакили Элдиёр Тошматов, Женева Дипломатик доираси президенти Роберт Ф.Блюм, “Diva International” журнали бош муҳаррири Марит Фоссе, дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, эксперт доиралари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат бошқаруви, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, иқтисодиёт, таълим, гендер тенглик ва ташқи сиёсат соҳаларидаги ўзгаришлар ҳақида фикр алмашди.

Таниқли ўзбек сиёсатшуноси, сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов қаламига мансуб ушбу китобда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий босқичлари ва Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган тизимли ўзгаришлар акс эттирилган. Нашр давлат бошқаруви, иқтисодиёт, ижтимоий сиёсат, гендер тенглик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар, мамлакатимизнинг жаҳон сиёсатидаги ўрни бўйича таҳлилий қарашларни ўзида мужассам этган.

Тадбир давомида иштирокчилар китобнинг асосий ғояларини муҳокама қилиб, мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришлар суръати ҳақида фикр алмашди. Қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш, иқтисодий институтларни модернизация қилиш, аёллар ва ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш, Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал дипломатиядаги ролини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сўзга чиққанлар китоб энг янги ислоҳотлар мантиғи ва давлат тараққиётининг стратегик йўналишини янада чуқур англаш имконини берувчи қимматли тадқиқот эканини таъкидлади. Иштирокчиларнинг фикрича, тақдим этилган асар Ўзбекистонда рўй бераётган трансформация жараёнларини теран тушунишга интилаётган халқаро ҳамжамият учун муҳим манба ҳисобланади.

“Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китоби дипломатлар ва экспертлар томонидан давлатнинг сиёсий иродаси, ижтимоий талаблари ва модернизация суръатлариини акс эттирувчи холис ва кенг қамровли асар сифатида юқори баҳоланди.

Женевадаги тадбир замонавий Ўзбекистон ҳақидаги билимларни тарғиб қилиш учун муҳим майдонга айланди ва мамлакатнинг халқаро ҳамкорлар билан очиқ ва конструктив мулоқотга интилишини яна бир бор намоён этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш