Logo

Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британиянинг нуфузли университетларида таълим олаётган ватандош талабалар билан мулоқот ташкил этилди

Май 22, 2025. 15:41 • 48 сония

52
Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британиянинг нуфузли университетларида таълим олаётган ватандош талабалар билан мулоқот ташкил этилди

ЛОНДОН, 22 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида мамлакатимизнинг мутасадди ташкилотлари раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари, илмий тадқиқотчилар ва Британияда таҳсил олаётган ватандош талаблар иштирокида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Кэмбриж, Лондон коллеж университети, Қиролича Мэри университети, Ланкастер, ЛСЕ, СОАС, Рединг, Брунел, Вестминистер ва бошқа олий таълим муассасаларида таълим олаётган ҳамюртларимиз иштирок этди.

Учрашув ўзбекистонлик талаба ва ёшлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, келгуси режалари билан танишиш, шунингдек, зарурий ҳолларда уларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.

Мулоқот чоғида "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан бугунги кунда 200 нафардан зиёд стипендиат Британиянинг глобал академик рейтингларда ТОП-300 таликка кирган нуфузли университетларида мамлакатимиз учун устувор ҳисобланган мутахассисликлар буйича ўқишларини давом эттираётгани таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратилди.

Тадбирда сўзга чиққан ватандош талабалар ўзларининг таклиф ва ташаббусларини мутасаддиларга етказдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш