Logo

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ходимлари хориждаги юртдошларимиз муаммоларини ҳал этишда кўмаклашмоқда

Апрель 25, 2025. 14:55 • 27 сония

116
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ходимлари хориждаги юртдошларимиз муаммоларини ҳал этишда кўмаклашмоқда

НОВОСИБИРСК, 25 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошларимизга тезкор ёрдам кўрсатиб, уларнинг Тошкентга қайтишига кўмаклашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон дипломатлари ватандошимиз М.T.нинг Новосибирск шаҳрида дунёга келган қиз фарзанди учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришда зарур ёрдам кўрсатдилар. Амалга оширилган консуллик ҳаракатлари натижасида барча расмиятчиликлар қисқа муддатда ҳал этилди ва зарур ҳужжатлар юртдошимизга топширилди. 

Она ва бола 23 апрель куни "Новосибирск-Тошкент" авиарейси билан Ўзбекистонга соғ-саломат қайтди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш