Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди
Август 17, 2025. 11:55 • 42 сония
• 55
ЧИМКЕНТ, 17 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари томонидан Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда қўшни давлатнинг Чимкент шаҳрида, Жамбыл ва Туркистон вилоятларида яшаётган Ўзбекистон фуқароларига консуллик хизмати кўрсатилди.
Қабул куни 25 нафар ҳамюртимизнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Жумладан, хорижга чиқиш учун биометрик паспорти расмийлаштириш масаласида 9 нафар, Ўзбекистондан ҳужжатларни талаб қилиб олиш юзасидан 1 нафар, фуқароликдан чиқиш, фуқароликка мансуб ёки мансуб эмаслигини аниқлаш бўйича 7 нафар, Ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш ҳақида 8 нафар ватандошимизга белгиланган тартибда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Бош консулхона ходимлари сайёр қабулдан сўнг, Чимкент шаҳрида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз билан учрашдилар. Мулоқот чоғида, Қозоғистоннинг миграцияга оид қонунчилиги талабларига риоя қилиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, ҳақ-ҳуқуқлари бузилган тақдирда Бош консулхонага мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
АҚШдаги Браун университетида отишма вақтида ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди
Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси куни нишонланди
Норвегиядаги ватандошлар билан очиқ мулоқот ўтказилди